АҚШ ҳарбийси Сурия шимолида ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
ИШИД террорчилик гуруҳига қарши Халқаро иттифоқ қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Стивен Таунсеннинг маълум қилишича, америкалик ҳарбий Айн-Исса шаҳри яқинида қўлбола бомбанинг портлаши оқибатида жароҳат олиб, кейин ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлган ҳарбийнинг шахси ва унвони ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)