«Олмалиқ» футбол клубини 9 йил бошқарган мутахассис Игорь Шквирин «Пахтакор»га бош мураббий бўлиб келиши мумкинлиги ҳақида «Championat.asia» сайти хабар берди.
Аввалроқ унинг «Олмалиқ» жамоасига Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар чиққан, бироқ клубнинг ўзи буни расман тасдиқламаганди.
Игорь Шквирин футболчилик фаолиятининг катта қисмини «Пахтакор»да ўтказган. У «шерлар» сафида сўнгги бор 2001 йилги мавсумда тўп тепган.
Изоҳ (0)