Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Россия либерал-демократик партияси етакчиси, Россия Давлат Думаси депутати Владимир Жириновскийни қабул қилди. Бу ҳақда, партия матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Учрашувда Россия–Туркия муносабатларини мустаҳкамлаш хусусида сўз борди.
Россия ЛДПнинг Жириновский бошчилигидаги делегацияси Анқарага Туркия томонининг таклифига биноан ташриф буюрган эди.
Изоҳ (0)