Британиялик боксчи Куба Мочик ҳаваскор рингдаги илк жангида олган оғир жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда, Mirror нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жанг 19 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Учинчи раундда Мочикнинг рақиби унга оғир зарба берди, шундан сўнг Мочик ўрнидан тура олмади. Боксчи шифохонага етказилди, шифокорлар уни сунъий ҳаёт таъминоти аппаратига улади. Мочик ҳушига келмай оламдан ўтди.
22 ёшли боксчининг ўлимига мияга қон қуйилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)