Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал масаласини 4-турдан кейиноқ ҳал қилиб бўлган «Арсенал» ва «ПСЖ» клублари Лондонда ўзаро тўқнаш келди.
Томонларнинг Парижда кечган ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 2 та автогол урилган Лондондаги ўйинда ҳам муроса ғалаба қилди — 2:2. Гуруҳда «Арсенал»нинг тўплар нисбати яхшироқ бўлса-да, 2-ўринда қайд этилган. Сабаби ўзаро ўйинларнинг меҳмондагисида парижликлар кўпроқ гол урган.
«Базел» ва «Лудогорец» иштирокидаги ҳар икки ўйинда ҳам дуранглар қайд этилди ва меҳмонда урилган гол эвазига Болгария клуби олдинги ўринда бормоқда. Сўнгги тур гуруҳнинг ҳақиқий ғолиби ва Европа Лигасида ким тўп суришини аниқлаб беради.
Европа Чемпионлар Лигаси «А» гуруҳи. 5-тур 23 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)