Америка компанияси ҳисобланган Athletic Propulsion Labs спорт кийимлари ва аксессуарлар ишлаб чиқариши билан машҳур эди. Компаниянинг 20 минг АҚШ долларига баҳоланаётган кроссовкалар савдосини йўлга қўйгани ҳақида Luxurylaunches хабардор қилди.
Оёқ кийим тоза тимсоҳ терисидан тикилган бўлиб, унга тилла суви югуртириб чиқилган. Қўл меҳнати ёрдамида ишланадиган оёқ кийимларни тайёрлаш учун 3 ойга яқин вақт сарф этилади. Унинг технологиясини ишлаб чиқиш учун дизейнерларга 2 йил вақт керак бўлди.
Кроссовкаларни қўлга киритиш учун пулни олдиндан тўлаш талаб этилади. Оёқ кийимларнинг эркаклар учун алоҳида, аёллар учун алоҳида турлари бор.
2016 йил ўрталарига келиб канадалик рэпер Дрейк OVO x Air Jordan 10 оёқ кийимларини сотиб олганди. Улар тоза олтиндан ишлангани эътиборга молик.
Изоҳ (0)