Лондоннинг Claridge’s меҳмонхонаси безаклари Apple’нинг етакчи дизайнерлари Жони Айв ва Марк Ньюсон томонидан ишлаб чиқилган янги йил арчасини расман намойиш этди, деб ёзади TJournal.
Аввалги дизайнерлардан фарқли равишда лойиҳа устида иш олиб борган Ньюсон ва Айв арчанинг ўзини безатмади: унда юлдузлар ҳам, ялтироқ шарлар ҳам, бошқа аксессуарлар ҳам йўқ.
Apple ходимлари асосий эътиборни меҳмонхона лоббисига қаратди. У кичикроқ арчалар, юқоридан осилиб тушган қарағай шохлари ва қайинзор тасвири туширилган ёритиб турилувчи деворлар билан безатилган.
Лоббидаги ёритиш тизими кун давомида қуёш ҳолатига қараб автоматик равишда ўзгариб туради. Шунинг учун меҳмонхона меҳмонларини уйғонганда тонг ёришиши, меҳмонхонага қайтиш олдидан эса қош қорайиши қарши олади.
2016 йилда Claridge’s ўз холлини безатиш учун еттинчи марта машҳур дизайнерларни таклиф қилди. Бундан аввал Burberry, Dolce & Gabbana ва бошқа брендлар меҳмонхона учун ўз лойиҳаларини тақдим этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)