Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Сибур Арена» мажмуасида давом этаётган бокс бўйича 17–18 ёшли спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 4-кунида рингга кўтарилган ўзбекистонлик 3 нафар боксчининг ҳар бири ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
-60 килограмм вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов қозоғистонлик Санатали Толтаевни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
-69 килограмм вазндаги Улуғбек Собиров иккинчи жангида ҳам муваффақиятга эришди. У жазоирлик Самир Мекаоучени 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. Улуғбек илк жангида япониялик Зен Куроянагини мағлубиятга учратганди.
-75 кг вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказаётган Шоҳрузбек Рустамов иккинчи жангини ўтказди. Озарбайжонлик Расим Чобанлига қарши кечган баҳсда Ўзбекистон вакили 5:0 ҳисобида зафар қучди. Шоҳрузбек илк жангида беларуслик Ягор Скамарохни 5:0 ҳисобида таслим этган эди.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 26 ноябрга қадар давом этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)