21 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Анқара Ўзбекистон Туркия фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилишини кутмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилган Анқара Тошкент томонидан ҳам шундай қадамни кутмоқда.
2. ОАВ: Ҳиндистондаги поезд ҳалокатига ишдан чиққан рельс сабаб бўлган. Охирги маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 142 кишига етди.
3. Собиқ давлат котиби Киссинжер Трампни АҚШнинг энг ноёб ва мустақил президенти деб атади. 17 ноябрь куни Киссинжер ва Трамп Нью-Йоркда учрашув ўтказди. Унда АҚШ ва Россия, шунингдек, бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатлар муҳокама этилди.
4. Тошкентдаги Турин политехника университети сейсмик платформасида Италияда содир бўлган зилзила сунъий равишда ҳосил қилинди. Ўтказилган тажриба натижаларига кўра бино Италиянинг Аматриче шаҳрида бўлиб ўтган 6,2 балли, ер кўчиши 1,54 сантиметр, тезлиги сониясига 21 сантиметр ва тезланиши 425 сантиметр/с2 зилзилага чидамли деб топилди.
5. Ўзбекистон UNICEF’нинг «Кичик ҳикоялар» кампаниясига қўшилди. Тахминан 7 қатордан иборат митти ҳикояларда 20 ноябрь куни нишонланувчи Жаҳон болалар кунининг моҳияти ёритилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)