АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг бобоси Фридрих томонидан ёзилган мактуб Германия архивларида топилди. Ушбу мактубда ҳарбий мажбуриятни бузгани учун Бавария қироллигидан қувилаётган эркак ҳукуматдан жазони бекор қилишни сўраган, деб хабар беради «Интерфакс».
Bild журнали 1905 йилга оид мактубни ўз саҳифаларида чоп этди. Унда Фридрих Трамп Бавария муваққат ҳукмдори Луитпольдга «севикли, бағрикенг, доно ва адолатли» деб мурожаат этиб, шаҳзодадан уни мамлакатдан депортация қилмасликни сўрайди.
Аммо, шунга қарамай, Луитпольд Трампнинг илтимосномасини рад этган.
Фридрих Трамп ўша пайти Бавария қироллиги таркибида бўлган Кальштадтда туғилган. У ҳарбий мажбуриятни бажармагани боис қиролликдан қувилиб, АҚШга кўчиб кетган. АҚШда Дональд Трампнинг бобоси пул тўплаб, Баварияга қайтишга ҳаракат қилган, аммо қироллик ҳукумати уни яна мамлакатдан бадарға қилган.
Изоҳ (0)