Москва федерал солиқ хизмати бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Владимир Носенков ўз уйида жонига қасд қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Носенковнинг танаси аниқлангани ҳақидаги ахборотни Москва вилояти ИИБ матбуот хизмати тасдиқлади.
«19 ноябрь, шанба куни тана топилганини тасдиқлаймиз», — деди идора вакили.
Носенков ўқотар қурол ёрдамида ўз жонига қасд қилган. У бир неча кун ишга бормаган.
Изоҳ (0)