Фарғона вилоятининг шу номли туманида вилоят асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фарғона вилоятида мингдан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган бўлиб, асалари оилалари сони 65 мингтага етказилди. Тармоқни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор шифобахш, тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришда ютуқлар омили бўлмоқда. Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида барча шароит яратилган.
Замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланган янги марказ соҳани янада ривожлантириш, ёш мутахассисларнинг коллежларда олган билимини амалиётда мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев сўзга чиқди.
Изоҳ (0)