«Ливерпуль» клуби футболчилари Адам Лаллана ҳамда Жордан Хендерсон Англия миллий терма жамоаси сардори Уэйн Рунининг ширакайф сурати тарқалиб кетган куни тунги клубда тонг оттирган ва беҳаё рақслар намойиш этиладиган барда бўлган. Бу ҳақда «Чемпионат» Press Association Sport нашрига асосланиб хабар берди.
Руни муаммолар гирдобида қолиб кетган куни Лаллана ҳамда Хендерсон Борнмутдаги клублардан бирида ҳордиқ чиқаргани маълум бўлди. Воқеалар Англиянинг Испанияга қарши ўртоқлик ўйини олдидан бўлиб ўтган.
Аввалроқ The Sun нашри Уэйн Рунининг миллий терма жамоа иштирокидаги ўйин олдидан ширакайф бўлиб қолган суратини намойиш қилиб, мамлакат футбол жамоатчилиги ўртасида яхшигина резонанс келтириб чиқарганди. Кейинроқ Руни бу иши учун узр ҳам сўраб улгурди.
Изоҳ (0)