Туриннинг «Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин Италия чемпионатининг 2000 йилда туғилган илк футболчиси бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Туринликларнинг 16 ёшли футболчиси «Пескара»га Италия чемпионати 13-турида захирадан майдонга тушди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига қисман ҳисса қўшди.
Маълумот учун, «Ювентус» 33 очко билан Италия чемпионатида 1-ўринда бормоқда. «Пескара» 7 очко билан 18-поғонадан жой олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)