Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ярим ҳимоячи Артур Геворкян ўз ваъдасида туриб, сочларини олдириб ташлади. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълум қилди.
Ўзбекистонда эришиши мумкин бўлган барча совринларни ютиб олган туркманистонлик футболчи учун мамлакат чемпионлиги армон бўлиб келаётганди. Мана шундай бир пайтда у агарда олтин медалга эга чиқса, сочини калга олдиришга ваъда берганди.
Изоҳ (0)