Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг адвокати у мамлакатда авж олган коррупцион жанжалга алоқадорлигини инкор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Прокуратура маълумотларига қараганда, президент дугонаси, унинг сайлов кампаниясида иштирок этган Чхве Сун Силь давлат ишларига аралашишига ҳамда маҳаллий компанияларга босим ўтказиб, улардан пул ундиришига қўйиб берган.
Аммо президентнинг адвокати бу айбловлар уйдирма эканлигини уқтирмоқда.
Терговчилар дахлсизлик ҳуқуқи туфайли президентга нисбатан айблов илгари сура олмайди. Чхве Сун Силга нисбатан эса расмий айблов илгари сурилди. У ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Чхве Сун Силь жанжал бошланишидан олдин мамлакатни тарк этган эди. У ҳукуматдаги алоқалари ёрдамида молиявий манфаат кўрганини инкор қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)