Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 116 кишини ташкил этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 100 кишидан ошгани билдирилган эди.
Яраланганлар сони 200 киши атрофида.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00 да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Изоҳ (0)