НАТО мамлакатлари Туркияда 15 июлда муваффақиятсизлик билан якунланган ҳарбий тўнтариш иштирокчиларига сиёсий бошпана тақдим этмаслиги лозим. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«НАТО мамлакатлари бошпана бўйича ушбу илтимосномаларни қабул қилмаслиги лозим. Бу илтимосномаларни террорчиликда айбланаётган кишилар киритмоқда», — унинг сўзларини келтиради AFP.
«Террорчи, путч ҳаракатида иштирок этган ҳарбий хизматчи-террорчи НАТОга нима фойда келтириши мумкин?», — қўшимча қилди Туркия етакчиси.
Илгарироқ НАТОнинг Рамштайндаги (Германия) ҳарбий базасида хизмат ўтаётган бир неча туркиялик ҳарбий ушбу мамлакат ҳукуматидан бошпана сўраган эди.
Изоҳ (0)