Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 12-тури «Челси» учун омадли келди. Уни «Мидлсбро» майдонида ўтказган Антонио Конте жамоаси Диего Костанинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди.
Мазкур ғалаба лондонликларни турнир жадвалида 1-ўринга олиб чиқди. «Челси» ҳисобида 28 очко бор. «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари 27 очко билан кучли учликни якунлаган. 12-турдан кейин имкониятни бой бермаган ягона жамоа «Тоттенҳэм» бўлиб, клуб турнир жадвалида бешинчи поғонада қайд этилган.
12-турнинг марказий ўйини видеосини мана шу ҳаволадан, қолган етакчилар иштирокидаги ўйинларни бу ҳаволадан кўриш мумкин.
Англия Премьер-Лигаси 12-тур ўйини 20 ноябрь, якшанба
Изоҳ (0)