Дунё бўйича инсонга илк сунъий юрак кўчириб ўтказиш мини операциясини амалга оширган америкалик жарроҳ Дентон Кули 18 ноябрь, жума куни Хьюстонда (Техас штати) вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Кули 1968 йилда АҚШда инсон юрагини кўчириб ўтказиш бўйича илк муваффақиятли операцияни ўтказган. Бу 1967 йилда Жанубий африкалик жарроҳ Кристиан Бернард томонидан инсондан инсонга юрак кўчириш бўйича ўтказилган операциядан бир йил ўтиб амалга оширилган.
Агентликнинг таъкидлашича, Кули ўз карьераси давомида 100 мингга яқин кишини операция қилган ва кардиожарроҳликда қўлланадиган кўп сонли усулларга муаллифлик қилган. Бундан ташқари, у Техас кардиология институтига асос солган.
Изоҳ (0)