Манхеттен округи федерал суди Венесуэла президенти Николас Мадуронинг икки нафар қариндошини гиёҳвандлик воситалари савдосида айбдор деб топди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Суд АҚШ ҳудудига кокаиннинг катта партиясини киритиш мақсадида тил бириктиришда гумон қилинган Франки Франциско Флорес де Фрейтас ва Эфрейн Антонио Кампо Флоресга нисбатан айблов ҳукмини чиқарди.
Суд Венесуэла президентининг қариндошлари кокаин сотишдан олинган миллионлаб долларларни Мадуро ва унинг рафиқасининг ҳукуматда қолиши учун ёрдам бериш мақсадида Каракасга юбориши кераклиги ҳақидаги терговчилар хулосаларини тўғри деб топди.
Франки Флорес де Фрейтас ва Эйфрейн Флорес Венесуэла президентининг рафиқаси Силия Флореснинг жиянларидир.
El Nacional нашрининг маълум қилишича, икки йигит Гаитида қўлга олинган. Уларнинг самолётидан 800 килограмм кокаин топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)