Япония ҳукумати Россия билан тинчлик битими тўрт оролнинг тегишлилиги аниқланганидан сўнг имзоланишини маълум қилди. Бу ҳақда баёнот берган вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Курил архипелагининг тўрт жанубий оролини назарда тутди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Бутун ҳукумат шу йўналишда ишламоқда. Тўрт оролнинг тегишлилиги ҳал қилинганидан сўнг тинчлик битими имзоланади», — таъкидлади у ўз маърузасида.
15–16 декабрь кунлари Россия президенти Владимир Путин Японияга ташриф буюриши муносабати билан бир неча ойдан буён жамоатчилик орасида Курил оролларини РФдан қайтариб олиш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)