Футбол бўйича Руминия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Даниэль Продан 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, юрак хуружи собиқ футболчининг ўлимига сабаб бўлди.
Даниэль Продан футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Руминиянинг «Стяуа» клубида ўтказди. Бундан ташқари у Мадриднинг «Атлетико» клубида ҳамда Шотландиянинг «Рейнжерс» жамоасида тўп сурган.
Руминия терма жамоаси сафида 54 учрашув ўтказган Продан 1 та гол киритишга мувваффақ бўлган. 1994 йилги жаҳон чемпионатида у мамлакат термаси билан чорак финалгача етиб борганди.
Изоҳ (0)