Мадриднинг «Реал» жамоаси «Арсенал» ярим ҳимоячиси Аарон Ремзини 25 миллион фунт эвазига сотиб олмоқчи. Бу ҳақда, The Sun нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан клуб етакчиси Гарет Бэйл ва Аарон Ремзидан тандем ҳосил қилмоқчи. Ҳар икки футболчи Уэльс терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
25 ёшли футболчининг «Арсенал» билан келишув муддати 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Ремзи жароҳати туфайли жорий мавсумда «Арсенал»нинг атиги 4 ўйинида майдонга тушди.
Изоҳ (0)