Австралиянинг Маунт Виндзор шаҳри (Квинсленд штати)даги миллий истироҳат боғида Робинсон 44 вертолёти ҳалокатга учради, учувчи тирик қолди. Бу ҳақда ABC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Порт-Дуглас шаҳридан 50 километр шимоли-ғарбда содир бўлгани таъкидланмоқда. Учувчидан ташқари ҳаво кемаси бортида ҳеч ким бўлмаган.
Учувчининг ҳолати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)