Америка ҳукумати Қатар ва Кувайт ҳукуматларига 31 миллиард доллардан ортиқ маблағга қирувчи самолётларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 17 ноябрь, пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Қатарга 72 та F-15QA қирувчи самолёти ва улар билан боғлиқ қурол-яроғ ва жиҳозларни сотиш режалаштирилмоқда. Ушбу шартноманинг қиймати 21,1 миллиард долларни ташкил этади.
Кувайтга эса 40 та самолёт: 32 та F/A-18E қирувчи-бомбардимончи самолёт, 8 та F/A-18F қирувчи-бомбардимончи самолёт, шунингдек, улар учун захира двигателлари ва бошқа турли ҳарбий техникалар етказиш режалаштирилмоқда. Шартноманинг қиймати 10,1 миллиард долларни ташкил этади.
АҚШ Давлат департаменти белгиланган келишувларни амалга оширишга рухсат берган. Америка маъмурияти 17 ноябрь куни АҚШ Конгрессини Қатар ва Кувайтга ушбу ҳарбий техникани экспорт қилиш ҳақида қабул қилинган қарор ҳақида расман хабардор қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)