Аёллар қандай ўлчамларга эга бўлмасин, ҳар доим жозибали кўринишни истайди. Албатта бундай истакнинг бўлиши табиий ва уни амалга оширишнинг имкони бор. Ўзига мос кийим танлаш борасида ҳатто сал тўлачадан келган аёллар ҳам шубҳали маслаҳатларга дуч келади. Оқ ва ёрқин рангли кийимларни танламаслик кабилар шулар жумласидандир. Умуман олганда кўплаб журналлар бундай аёллар учун тавсия қиладиган матолар танк ғилофини эслатади.
Гардеробингизда ёрқин, оч рангли ва бир рангли кийимларга нисбатан тақиқни эсдан чиқаринг. Аслида семиз кўринишга нафақат рангларнинг ёрқинлиги, бироқ уларнинг ҳарорати ҳам таъсир қилади: сиз танлаган ранг қанчалик иссиқ бўлса, у шунчалик кенгроқ, аксинча совуқ ранглар торайтирувчи хусусиятга эга. Бир хил рангдаги либосларга ҳам эътибор қаратмаслик ярамайди: қорамтир ва тўйинган ранглар ҳар қандай қоматнинг гўзаллигига урғу беради.
Аёлларга хос назокат ва нафосатга урғу бериш учун тўпиқ, бўйин ва қўл панжалари очиқ бўлишига эътибор қаратинг. Бундан фақат тик турадиган ёқа ва хушбичим шарф истисно бўла олади. Квадрат ёки V-шаклда ўйилган ёқалар энг яхши вариант ҳисобланади.
Либоснинг енг қисмини одатда каср билан ўлчашни хуш кўришади. Тўладан келган аёллар учун 7/8 узунликдаги енг деярли ҳар доим идеал ҳисобланади.
Кўйлак ёки туниканинг узунлиги ҳам муҳим. Туника, кардиган ёки узун кўйлак (рубашка) тоснинг энг кенг қисмида тугамаслиги лозим. Акс ҳолда уларнинг ҳажмини янада оширган бўласиз. Тўладан келганлар учун кўйлакнинг энг идеал узунлиги — тизза ўртаси ёки қуйи нуқтасигача, шунингдек, тўпиқдан бироз юқори бўлган узунликдир.
Оёқ кийим танлай туриб, ҳар доим ҳам баланд пошнани танлаш шарт эмас. Тўғри, улар хушбичим кўринишга ёрдам беради, бироқ уларни доим кийиб юриш ҳақиқий азоб. Пойабзал оёқларингиз учун кун давомида қулай бўлиши керак. Енгил кўриниш берувчи енгил пошналарни тавсия этишимиз мумкин. Пойабзалнинг уч қисми айлана ёки учқур бўлиши лозим. Квадрат тумшуқли оёқ кийимдан қатъий воз кечиш керак бўлади.
Изоҳ (0)