SpaceX аэрокосмик компанияси бутун Ер юзини сунъий йўлдош интернети билан таъминлаш мақсадини ўз олдига қўйди. Бу ҳақда, The International Business Times нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бунинг учун компания Ku- ва Ka-диапазонда сигнал узатувчи 4425 сунъий йўлдошни Ернинг қуйи орбитасига олиб чиқади.
Лойиҳани бошлашга рухсат олиш учун компания 15 ноябрь куни алоқа бўйича АҚШ федерал комиссиясига ариза киритди.
Айни пайтда қуйи орбитада 1418 бошқарилувчи ва 2600 фойдаланишдан чиқарилган сунъий йўлдошлар мавжуд. Шу тариқа, SpaceX режаларига мувофиқ, у учирмоқчи бўлган сунъий йўлдошлар сони шу пайтгача орбитага чиқарилган барча сунъий йўлдошлардан кўпроқ бўлади.
Изоҳ (0)