«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти тизимида қиш мавсумига тайёргарлик бўйича тасдиқланган режага мувофиқ 177 трансформатор мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилоятида янги электр тармоқлари барпо этиш учун 1,8 миллиард сўмдан ортиқ нархда қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.
Вилоятда қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида тўрт нимстанция, қарийб 2793 километрлик электр тармоғи ва 850 трансформатор пункти жорий ва мукаммал таъмирланди. Катта юкланиш билан ишлаётган трансформаторларнинг 18 таси юқори қувватлисига алмаштирилди.
Қиш кунларида алмаштирилиши зарур бўлган жиҳоз ва материаллар ҳамда 59 тонна трансформатор мойи захираси яратилди. Аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари мутахассисларидан иборат 29 тезкор гуруҳ ташкил этилиб, 14 Damas ва 14 махсус автомобилларнинг техник даражаси тайёр ҳолатга келтирилди.
Шаҳар ва туманлардаги тармоқ бўлимлари ҳамда корхоналардаги 22 нимстанциянинг фавқулодда вазиятларда тезкор фойдаланиш тартиблари ишлаб чиқилиб, ходимлар билан машғулотлар ўтказилди. Жойлардаги ҳар бир электр таъминоти корхоналари ва нимстанцияларга масъул шахслар бириктирилди.
Изоҳ (0)