Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Румен Рудевни Болгария Республикаси президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактубда ҳар икки мамлакат сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорлик суръатларини ошириш ва кенгайтириш учун ва кенг қулай имкониятларга эга экани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Румен Рудевнинг юқори лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мустаҳкам муносабатлар ҳар икки давлат ва халқнинг манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланиши учун замин яратишига ишонч билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)