КХДРда келажакда Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессидан маҳоратлироқ бўлган футболчиларни тарбиялаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда, Goal нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2013 йили Пхеньянда Халқаро футбол мактаби очилган эди. Мазкур мактабда фаолият олиб бораётган мураббийлардан бири футболчилар маҳорат бўйича Мессини ортда қолдирадиган қилиб тарбияланаётганини маълум қилди.
«Ўқувчиларимизни келажакда Мессидан маҳоратлироқ бўладиган қилиб тарбияламоқдамиз. Айни вақтда Осиёда барчадан устун бўлишимиз керак, деб ҳисоблайман. Яқин орада эса бутун дунёда футбол бўйича ҳукмронлик қиламиз», – деди мураббий.
Футбол бўйича КХДР терма жамоасининг энг юқори натижаси ЖЧ–1966 турнирида чорак финалгача етиб боргани бўлган. Кейинги марта Шимолий Корея ЖЧ–2010 да иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)