2016 йилнинг 15 ноябрь куни ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ҳамкорлик бўйича «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ўнинчи форумида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сеул шаҳрида Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ҳёнг Чжин билан учрашув ва музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон–Жанубий Корея муносабатларининг ҳамда ҳамкорликнинг турли соҳаларида янги қўшма лойиҳалар орқали алоқаларни бойитишнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)