Футбол бўйича Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Пер-Матиас Хегмо истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда, Норвегия футбол федерациясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Федерация ва мен келишувга келдик, мен бош мураббийликдан кетсам, терма жамоага яхши бўлади», — деди Хегмо.
11 ноябрь куни Норвегия Чехиядан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 2018 йилги Жаҳон чемпионати саралаш турнирининг «C» гуруҳида норвегияликлар тўрт ўйиндан сўнг уч очко жамғариб, бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)