Россиянинг Пермь ўлкасида жойлашган Добрянка шаҳрида улкан футболчилар шаклидаги иккита электр узатиш симлари устунлари қад кўтарди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Пермь электр тармоқлари хизмати вакилларининг маълум қилишича, устунларнинг қурилиши 2018 йили Россияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланади. 25 метрлик «футболчилар» санъат объектлари бўлмай, ишчи устунлар ҳисобланади.
2013 йилда Сочи шаҳрида Олимпиада ўтказилиши муносабати билан қор барси шаклидаги электр таъминот симлари устуни қурилган эди.
Изоҳ (0)