Шу йилнинг 8 ноябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақанинг дастлабки кунидаёқ Адҳамжон Эргашев -62 килограмм вазн тоифасида даст кўтаришда 121 килограмм, силтаб кўтаришда 151 килограмм, умумий 272 килограмм натижа билан олтин медалга сазовор бўлди ва Осиё чемпиони номига лойиқ деб топилди.
Адҳамжон Эргашев Малайзиянинг Пенанг шаҳрида 20–25 октябрь кунлари бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг -62 килограмм вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.
Осиё чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси Муаттар Набиева -58 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Токиодаги қитъа чемпионати 16 ноябрь кунига қадар давом этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)