2016 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драгановни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва МОПДММ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)