Аргентинада Зика вирусига чалиниш оқибатида инсон ҳалок бўлишининг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда, Nacion газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, Тукуман провинциясида янги туғилган чақалоқ микроцефалия оқибатида ҳалок бўлди. Чақалоқнинг онаси Зика вирусига чалинган эди.
«Зика вирусини аниқлаш учун олинган таҳлил натижалари ижобий чиқди. Туғилганидан 10 кун ўтиб чақалоқ вақтидан олдин туғилгани ва енгил вазн асоратлари оқибатида ҳалок бўлди», – дейилади хабарда.
Аргентина соғлиқни сақлаб вазирлигида онанинг касаллиги ҳақида хабари бўлганини қайд этишди. Аёл мутахассислар кўриги остида бўлгани ҳам таъкидланди. Чақалоқ туғилганидан сўнг унда микроцефалиядан ташқари бошқа органларида муаммолар борлиги аниқланди.Тукуман провинциясида Зика вирусига чалинишнинг жами 24 ҳолати қайд этилган. Уларнинг аксарияти 2016 йилнинг апрель–май ойларида аниқланган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)