Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам беришга чақириб, халқаро ҳамжамиятга мурожаат этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Халқаро ҳамжамиятга вазият янада ёмонлашмасидан туриб, Сомали халқига зудлик билан ёрдам беришга чақираман. Кўмак шошилинч керак, айниқса, мамлакатнинг қурғоқчиликдан жабр чекаётган ҳудудларига», — таъкидлади президент.
БМТ маълумотларига кўра, Сомалида озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келаётганлар сони 5 миллион кишига етди, бу эса мамлакат аҳолисининг 40 фоиздан ошиғини ташкил этади. Уларнинг 300 мингдан ортиғи беш ёшгача бўлган болалар эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)