Италиялик рассом-график Англия Премьер-Лигаси мутахассисларининг тарихий суратларини тақдим этди. «Championat.asia» нашри суратлар остида ёзилган изоҳларни Pupuzzaro рассом-график номидан таржима қилган.
Алекс Фергюсон
Жангларнинг охирига қадар курашдан тинмайдиган қўмондон. У кўплаб тарихий ғалабаларни қўлга киритган тирик афсона ҳисобланади.Арсен Венгер
Ўз ерини бировларга ҳеч қачон бериб қўймайдиган қўмондон. Унинг аскарлари кўп талофат кўради, шунга қарамай қўрғонини тўпчилар мустаҳкам қўриқлаб туради.Жозе Моуриньо
Кучсиз қўшин билан улкан ғалабаларни қўлга киритиши мумкин бўлган қўмондон. Бутун Европа ундан ҳайиқиб туради.Хосеп Гвардиола
Испанча ҳужум тактикасини моҳирона йўлга қўя олган генерал. У нафақат ўз юртида, балки немислар ва инглизлар истиқомат қиладиган маконларда ҳам муваффақиятга эриша олган кам сонли инсон.Юрген Клопп
Энг ваҳший қўмондон. Унинг аскарлари одатда душман томонни шунчаки янчиб ташлайди.Клаудио Раньери
Инглиз ерларини забт эта олган италиялик қўмондон. Унинг айёрона юришларига кўпчилик алданиб қолади.Маурисио Почеттино
Аскарлари жуда ёш бўлса-да, улардан фойдаланишни биладиган ва тажрибали қўмондонлар билан тенгма-тенг курашадиган генерал.Антонио Конте
Қалъаларни ишончли ҳимоя қила олувчи моҳир қўмондон. Ишончли ҳимоя ва қарши ҳужумда унинг олдига тушадигани йўқ.Славен Билич
Жангларда кўп аскарини йўқотса-да, якунда ғалаба қозонадиган қўмондон. Аммо ҳар доим ҳам унинг ҳимоя қўрғони душман ҳужумларига дош беравермайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)