Россия—2018 учун Шимолий Америка минтақаси мамлакатлари ҳаракатнинг якуний босқичини бошлади. 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олган 6 мамлакат дастлабки уч ўринни эгаллаш учун кураш олиб боради. Беллашувлар уй-сафар тизимида бўлиб ўтади.
Ҳал қилувчи саралаш босқичнинг 1-туридаёқ Мексика ва АҚШ термалари ўзаро тўқнаш келди. Колумбус штатида бўлиб ўтган беллашувда Юрген Клисманн бошчилик қилаётган америкалик футболчилар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлабки турни, шунингдек, Панама ва Коста-Рика термалари ҳам ғалаба билан бошлади.
ЖЧ—2018 КОНКАКАФ саралаши. 1-тур 11 ноябрь, шанба
Изоҳ (0)