Ҳиндистонда «Керала Бластерс» футбол клубининг қарийб 35 минг мухлиси Франция терма жамоаси собиқ аъзоси, айни дамда «Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг тасвири туширилган ниқобни тақиб олади. Бу ҳақда, Marca нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Керала Бластерс» ишқибозлари мамлакат чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Ченай Титанс» жамоасига қарши ўйинда Зидан ниқобини тақишга қарор қилди. Сабаби, рақиб жамоанинг ўйновчи мураббийи Италия термаси собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци ҳисобланади.
Италия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ–2006 финалида Зидан боши билан Матерацсининг кўкрагига зарба бергани учун майдондан четлатилган эди. Натижада Италия пенальтилар сериясида зафар қучиб, жаҳон чемпиони бўлганди.
Бир неча йил ўтиб италиялик футболчи Зиданнинг синглисини ҳақорат қилганини тан олди. «Керала Бластерс» мухлислари шу тариқа Матераццига қарши норозилик акциясини уюштирмоқчи.
Изоҳ (0)