Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида эндокринологиянинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва хорижлик мутахассислар иштирок этди.
Анжуманда эндокринология соҳасида илм-фан ва тиббиёт амалиётида эришилаётган муҳим натижалар, йод танқислиги профилактикаси, қандли диабетнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича янгича ёндашувлар, эндокрин тизимлар касалликларини даволашнинг замонавий йўналишларига оид маърузалар тингланди.
Изоҳ (0)