12 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Хитой ТИВ раҳбари билан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Хитой делегациясининг Самарқанд шаҳрида ҳам бўлиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)