2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Дунёнинг барча минтақаларидан жисмоний ва юридик шахслар куну тун ўз савол, ариза, шикоят ва таклифлари билан бевосита Ташқи ишлар вазирига мурожаат этишлари мумкин.
Мурожаатни тўғридан-тоғри веб-саҳифа ёки ишонч телефони (+998-71-233-28-28) орқали йўллаш имконияти мавжуд.
Ташқи ишлар вазири виртуал қабулхонасига ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин.
Изоҳ (0)