ФИФА кунларидан унумли фойдаланган терма жамоалар 9 ноябрь куни халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.
Роберто Мартинес бошчилик қилаётган ва ЖЧ—2018 саралашида йўқотишларсиз бораётган Бельгия терма жамоаси Амстердамга ташриф буюриб, Голландия билан дуранг натижага имзо чекди — 1:1. Учрашувнинг 82-дақиқасига келибгина бельгиялик футболчилар мағлубиятдан қутулиб қолди.
Қозоғистонлик ҳакам бошқариб борган Тожикистон ва Туркманистон термалари ўртасидаги беллашувда эса мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучди. «Истиқлол» клуби ҳужумчиси Манучеҳр Жалилов беллашувда дубл қайд этди.
Маълумот учун, Туркманистон терма жамоаси сафида Ўзбекистон Олий Лигасида тўп сурадиган уч нафар легионер футболчи — Артур Геворкян, Арслонмурот Омонов ҳамда Элман Тагаев тўп сурди.
Бугун — 10 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйини доирасида Иорданияга қарши саф тортади. Беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Ўртоқлик ўйинлари 9 ноябрь, чоршанба
Изоҳ (0)