Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол жамоаси германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер билан шартномани тўхтатмоқчи. Футболчига 11 миллион евро миқдорида товон пули тўланади, деб хабар беради «ТАСС».
Футболчининг клуб билан шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган. Бу вақт ичида Швайнштайгер 18 миллион евро ишлаб топиши лозим эди. Шартнома бузилса, футболчи 7 миллион евро йўқотади, лекин бошқа жамоа таркибига қўшилиши мумкин бўлади.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо 2015/2016 йилги мавсумда жамоа таркибига қўшилган германиялик футболчини машғулотлардан четлаштирган эди. Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Швайнштайгер талаб қилинаётган даражада ўйин кўрсата олмайди ва шу туфайли ўзига янги жамоа қидириши лозим. Ярим ҳимоячи анча вақт индивидуал дастур бўйича, шунингдек, дубль билан ишлаб келди.
Моуриньо, шунингдек, футболчига ёшлар жамоасида ўйнашни ҳам тақиқлаган эди. Аммо яқинда Швайнштайгер асосий жамоа билан машғулотлар ўтказа бошлаган эди.
Изоҳ (0)