Австрия тегишли идоралари қочқинлар қароргоҳида қўлга олинган суриялик исёнчини Хомс шаҳри яқинида 20 кишини ўлдиришда айблади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Австрия прокуратураси маълумотларига қараганда, 27 ёшли суриялик эркак 2013–2014 йилларда Хомсда Сурия армиясининг ярадор ҳарбий хизматчиларини қатл қилишда иштирок этган. Илгарироқ у ўз айбини тан олган, сўнг яна кўрсатмаларидан бош тортган эди.
Эркак қочқинлар қароргоҳида шу йилнинг июнида қўлга олинган эди. У умрбод жазога ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)