АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон ҳудудида терактлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда, дипломатик миссия баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«АҚШнинг Душанбедаги элчилиги олган ахборотга кўра, террорчи гуруҳларнинг нишонига Афғонистон чегараси ва йирик жамоат йиғинлари айланиши мумкин», — дейилади миссиянинг расмий сайтида.
Шу муносабат билан элчихона вакиллари АҚШ фуқароларига инсонлар тўпланган жойлардан четда бўлиш, жамоат транспортидан фойдаланмаслик ва кечки соатларда кўчага чиқмасликни тавсия этди.
Изоҳ (0)