Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес Нью-Йорк шаҳрида уюштирилган марафонда 3 соат-у 26 дақиқалик натижа қайд этди. Бу вақтда у 42 километр масофани босиб ўтди.
Бу марафондаги энг яхши кўрсаткич бўлганини футболчининг Twitter саҳифасидан билиб олиш мумкин.
Маълумот учун, Рауль Европа Чемпионлар Лигасида уч бор зафар қучган, олти марта Испания чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)