Ўзбекистонда 10 ноябрдан ёнғин хавфсизлиги кунлари бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.uz».
2011 йилдан бери Ўзбекистон ҳукуматининг 20 ноябрдаги қарорига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиб келинади. Бу сафар Бош вазирнинг 7 ноябрдаги фармойишига биноан тадбир икки ой — 2017 йил 10 январига қадар давом этади.
Хавфсизлик кунларидаги асосий вазифалар — иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштириш, алоҳида давлат аҳамиятига молик ёки юқори ёнғин ва портлаш хавфига эга объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш.
Изоҳ (0)